Эртага Денис Истомин "US Open"да кортга чиқади

Аввал хабар берганимиздек,  27 август - 9 сентябрь кунлари АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида "Катта дубулға" туркумидаги йилнинг сўнгги мусобақаси бўлган "US Open" турнири ўтказилади.

Соврин жамғармаси 25,282,400 АҚШ доллари бўлган ушбу мусобақада мамлакатимиз шарафини Денис Истомин ҳимоя қилади.

Денис асосий тўр баҳсларининг биринчи давраси америкалик Стив Жонсон билан рақобатлашади. Ушбу учрашув 28 август куни соат 00:30да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!