Эртага "Локомотив" - "Ал Иттиҳод" учрашувидан олдинги матбуот анжумани ўтказилади

22 апрель куни Осиё чемпионлар лигаси 4-тур доирасида “Локомотив” – “Ал Иттиҳод” учрашуви бўлиб ўтади.

“Локомотив” учун ниҳоятда муҳим бўлган баҳс “Локомотив” стадионида ўтказилади ва 18:00да бошланади. Эртага, яъни 21 апрель куни эса ўйиндан олдинги матбуот анжумани ташкил этилади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. 

“Локомотив” стадиони матбуот анжуманлар залида ўтказиладиган тадбир соат 16:00да бошланади. Бунда дастлаб “Ал Иттиҳод” бош мураббийи Жосе Луис Пандо ҳамда жамоанинг бир нафар футболчиси саволларга жавоб қайтаради.

Соат 16:20дан бошлаб эса “Локомотив” устози Андрей Фёдоров ҳамда жамоанинг асосий таркиб футболчиларидан бири журналистлар билан мулоқот қилади.

Эртага шунингдек, ҳар икки жамоа “Локомотив” стадионида ўйинолди расмий машғулотини ўтказади. “Локомотив” иштирокидаги машғулот соат 16:45да, “Ал Иттиҳод” машғулоти соат 18:00да бошланади. Ҳар икки машғулотнинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ ходимлари учун очиқ бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!