Эртанги учрашувда "Нефтчи" мовий, "Бунёдкор" кўк рангли либосда майдонга тушади

Эртага Ўзбекистон Суперлигаси 3-тури доирасида Фарғонанинг "Нефтчи" клуби ўз майдонида "Бунёдкор"ни қабул қилади. Бугун мазкур ўйин олдидан "Истиқлол" стадионининг мажлислар залида ҳар иккала клуб расмийлари иштирокида анъанага кўра йиғилиш ўтказилди. Бу ҳақда "Нефтчи" матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ушбу йиғилишни ПФЛ вакиллари С.Эрматов ва Ш.Ражабовлар олиб боришди

Унда эртага бўлажак учрашувдаги ташкилий масалалар кўриб чиқилди ва бажарилиши зарур бўлган масалалар белгилаб олинди.

Йиғилиш сўнггида эртанги “Нефтчи” - "Бунёдкор" учрашувида жамоалар қандай либосларда майдонга тушиши ҳақида ҳам ўзаро келишиб олинди.

Демак, эртага “Нефтчи” футболчилари мовий рангли либосларда майдонга тушади. “Бунёдкор” жамоаси футболчилари эса тўқ кўк рангли либосларда майдонда харакатланадилар.

Эслатиб ўтамиз, “Нефтчи” - "Бунёдкор" учрашуви эртага марказий “Истиқлол” стадионида соат 18:00 да бошланади.

Учрашувдан аввал эса хуш овоз хонандалар ижросида маданий ва бадиий концерт дастури бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!