Етдим деганимда, йиқилдим ёмон! Ольмо сафдан чиқди

  • 19 Jan 19:38
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

"Барселона" футболчиси Дани Ольмо жароҳат олиб, сафдан чиқди. 

Испаниялик футболчининг ўнг оёғининг мушакларида зўриқиш борлиги айтилмоқда. Каталония клуби унинг 21 январь куни Чемпионлар лигаси доирасидаги "Бенфика"га қарши навбатдаги беллашувни ўтказиб юборишини маълум қилди. 

Таъкидлаш керак, бир неча кун олдин Ольмони Ла Лигада рўйхатдан ўтказиш клуб учун муаммо бўлаётганди. Ла Лига ва Испания футбол федерацияси уни лигада рўйхатдан ўтказишни рад этди, аммо Олий суднинг қарори туфайли клуб ўз мақсадига етганди. 

У жорий мавсум "Барса" сафида жами 18 та беллашувда майдонга тушиб, 6 та гол ва 3 та ассист қайд этган. 

 

Comments

You must be logged in to commet!