Эвандер Холифилд: Головкин Альваресни мағлуб қилади

Икки вазн тоифасининг собиқ мутлоқ жаҳон чемпиони Эвандер Холифилд ўрта вазн тоифасида жаҳон чемпиони Геннадий Головкин ва Саул Альварес ўртасидаги жанг ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Унинг фикрича, қозоғистонлик спортчи ғалаба қозонади.

Головкин ютади, чунки у тажовузкор боксчилардан бири ва яна яхши ҳимояга эга. Бундан ташқари Геннадий икки қўлда ҳам уруша олади, – дейди Холифилд ўз интервьюларидан бирида.

GGG vs lavarez

Геннадий Головкин ва Сауль Альварес ўртасидаги жанг 15 сентябр куни Лас-Вегас (Невада штати, АҚШ)да ташкил этилади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)