Евгения Родина Сеулда қоқилди

Россиялик Евгения Родина ва голландиялик Кики Бертенс Сеул шаҳрида ўтаётган "Korea Open" турнирининг чорак финалида ўзаро тўқнаш келди.

Мазкур учрашувда Родина рақибасига уч сетда – 6:3, 3:6, 0:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди ва мусобақадаги иштирокини якунлади.

Шу тариқа Бертенс ярим финалга йўл олиб, руминиялик Ирина-Камелия Бегу ва грециялик Мария Саккари учрашуви ғолибига қарши кортга чиқадиган бўлди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)