Эвра: Роналду ва Бэйл 99 фоизга "МЮ"да эди

"Мен Фергюсондан ҳайратланарли гапларни жуда кўп эшитганман. Эсимда, у истеъфога чиқишини маълум қилишидан 2 ҳафта аввал ОАВда бу хабарлар пайдо бўлган эди. Шунда у, "Патрис, мен ҳеч қачон истеъфога чиқмайман. Мен яна 10 йил шу ерда қолмоқчиман", деган эди.

Ишонтириб айтаманки, унинг нияти жиддий эди. Айнан 2013 йилда у менга "Чемпионлар Лигасини яна ютиш учун менга Роналду ва Бэйл керак", деганди. Роналдунинг ўзидан бу ҳақида сўраганимда у қайтишга тайёрлигини айтганди. Ҳаммаси 99 фоизга ҳал эди. 

Аммо бир куни у барчамизни кийиниш хонасига тўплади. Биз у ерга кирганимизда жуда кўп камералар суратга олиб турар эди.

Ферги "Йигитлар, мени кечиринг. Баъзи одамлар ҳали ўзим айтмасимданоқ истеъфо беришим ҳақида гапириб қолишди. Шунинг учун ҳам ушбу камераларни кўрмоқдасиз. Рафиқам менга муҳтожлиги учунгина истеъфога чиқяпман", деди.

У Ван Перси ва Кагавадан ҳам узр сўради. Чунки уларни яқиндагина ўзи олиб келганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!