Евро-2020 йўлланмасини қўлга киритган терма жамоалар сони яна 4 тага кўпайди

Хабарингиз бор кеча Евро-2020 саралаши доирасидан ўрин олган бир қатор беллашувлар бўлиб ўтди ва унинг натижаларига кўра яна 4 та терма жамоа мусобақанинг финал босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Унга кўра Германия, Голландия, Хорватия ва Австрия терма жамоалари ўзлари учун Евро-2020 йўлланмасини нақд қилишди.

Эслатиб ўтамиз, бунгача Англия, Бельгия, Испания, Италия, Польша, Россия, Турция, Украина, Франция, Чехия, Швеция ҳамда Финляндия терма жамоалари Евро-2020 масаласини ҳал қилишган эди.

Маълумот учун, бу сафарги Европа чемпионати қитъанинг 11 та шаҳрида бўлиб ўтади.