Европа клуби: Шомуродов асосий ҳужумчимиз ўрнини эгаллаши керак!

А Серия вакили “Болонья” ўзбек ҳужумчиси Элдор Шомуродовни қўлга киритиш учун жиддий курашмоқда. Бу клуб “Рома” билан трансфер музокараларини давом эттирмоқда.

Италия футболига ихтисослашган La Gazzetta dello Sport нашри нега “Болонья” Шомуродовга бу қадар жиддий қизиқиш билдираётгани сабабини аниқлади.

f953db8637977f9871c951e36e8189e9

Биринчи навбатда, Элдор Шомуродовнинг салоҳияти, маҳорати ва ўйин услуби “Болонья”ни бошқариб келаётган сербиялик мураббий Синиша Михайловичга ёқади. Бу мутахассис футболчилик даврида анча машҳур бўлган. Ўз юртида бир неча йил ўйнаганидан кейин 1992-1994 йиллар давомида айнан “Рома” шарафини ҳимоя қилиб, кучли бешлик чемпионатларидаги фаолиятини бошлаган.

Михайлович кейинчалик “Сампдория”, “Лацио” ва “Интер”да тўп тепди. “Войводина” ва “Црвена Звезда” сафида Югославия чемпиони, Европа чемпионлар кубоги ва Қитъалараро кубок соҳиби бўлди.

“Лацио” ўйинчиси сифатида Италия чемпионати, кубоги ва Суперкубоги ғолиби, УЕФА кубок эгалари кубоги ва УЕФА Суперкубоги соҳибига айланди.

“Интер”да ўйнаган кезлари Италия чемпионати, мамлакат кубоги ва Суперкубогида зафар қучди.

Михайлович мураббийлик фаолиятини 2008 йили “Болонья”да бошлаган. Кейинчалик “Катания”, “Фиорентина”, Сербия терма жамоаси, “Сампдория”, “Милан”, “Торино”, “Спортинг”да ишлаб, 2019 йили “Болонья” бошқарувига қайтди.

Ана шундай катта тажрибага эга бўлган мутахассис Элдор Шомуродов унинг жамоасида асосий ҳужумчи бўлиши керак, деган фикрни илгари сурмоқда.

Бундан ташқари, “Болонья” Элдорни жамоанинг асосий тўпурари Марко Арнаутовичга муносиб ўринбосар сифатида танлаган.  Австриялик ҳужумчи 33 ёшга тўлди ва ўрнини ўзидан ёш ва кучли форвардга бўшатиб бериши керак бўлади. Австрия, Нидерландия, Англия, Германия, Хитой ва Италия лигаларида тўп тепган бу футболчи А Серияда ўтган мавсум 33 та учрашувда қатнашиб, ўз ҳисобига 14 та гол ёздириб қўйди ва жамоасининг энг яхши тўпурари бўлди.

“Болонья” клуби раҳбарияти бир мавсум давомида Элдор Шомуродовни Марко Арнаутович билан ҳужум тандемини ташкил қилишини, кейинчалик жамоа легионеримизни олдинги чизиқ етакчисига айлантиришни режалаштирмоқда. Қолаверса, Арнаутовичнинг шартномаси 2024 йилнинг ёзигача тузилгани “Болонья” режасига тўлиқ мос келади.

Майдондаги позиция жиҳатидан Шомуродов ва Арнаутовичнинг амплуаси бир хил. Ҳар иккиси марказий ҳужумчи ҳисобланади. Шу билан бирга уларнинг ҳар бири ҳар икки қанотда ҳужумкор футболчи сифатида ўйнай олади.

f7492e34-3e4b-4656-b1b7-22fd49512b6b

Ўз навбатида, Элдор Италия чемпионатида икки йилдан бери тўп тепаётганини айтиш жоиз. Дастлаб, “Женоа” шарафини ҳимоя қилган футболчимиз Генуя клуби сафида А Серияда саккизта гол урганди. “Рома”даги фаолияти давомида легионеримиз ўзи иштирок этган барча турнирлар – Италия чемпионати ва кубоги, УЕФА Конференциялар лигасида ўз номига гол ёздириб қўйишга эришди. Унинг ўтган мавсумдаги умумий статистикаси 40 та учрашув, бешта гол ва олтита ассистдан иборат бўлди.

Шомуродовнинг “Вулверхэмптон” бўйича позицияси аниқ бўлди!

Белотти кутиб тур, Шомуродов кетвосин!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!