Европа лигаси: "Сельта" голларга бой ўйинда "Генк"ни мағлуб этди

Ҳозиргина Европа лигаси мусобақасининг чорак финалидан ўрин олган "Сельта" ҳамда "Генк" жамоалари баҳси якунланди. 

Голларга бой кечган учрашув 3:2 ҳисобида испанияликларнинг ғалабаси билан якунланди. Энди "Генк" жавоб баҳси учун жиддий тайёргарлик кўришига тўғри келади.

«Сельта» – «Генк» – 3:2 (3:1)

Голлар: Систо 14, Аспас 17, Гвидетти 38 - Бутьюс 10, Буффель 67.

«Сельта»: Альварес, Кабрал, Кастро, Мальо, Фонтас, Васс (Хосабед 78), Радойя, Эрнандес, Систо, Аспас, Гвидетти (Бовю 67).

«Генк»: Райан, Брабец, Уронен, Кастань, Колли, Бутьюс (Буффель 62), Малиновский (Хейнен 90), Берге, Посуэло, Троссард (Шрейверс 82), Саматта.

Огоҳлантириш: Кастань 27, Троссард 73, Шрейверс 85.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!