Европа Лигасининг сўнгги икки ғолиби ўртасидаги баҳсда ғолиб номи аниқланмади
УЕФА Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 1-туридан ўрин олган "Челси" - "Севилья" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда жамоалар 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаб, муроса кўчасини танлади.
Қуйида ўйинда содир бўлган энг муҳим воқеаларни ўқиб чиқишингиз мумкин.
- 90'
Ўйин ўз якунига етди. Нурсиз дуранг. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
- 90+'
Вернер ўрнига Абрахам майдонга тушди.
- 90+'
Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилмоқда.
- 87'
Жордан сариқ карточка олди.
- 83'
Окампоснинг пасини Эн-Несири дарвозага жойлай олмади.
- 80'
Де Йонг ўрнига Эн-Несири, Ракитич ўрнига эса Васкес майдонга тушди.
- 76'
Зиешнинг узатмаси ноаниқ кетди.
- 73'
Бурчак зарбаси андалусияликларга фойда келтирмади.
- 69'
"Севилья" ҳамон ташаббусни ўз қўлида ушлаб турибди.
- 65'
Ковачич Жоржиньо ўрнига майдонга тушди.
- 64'
Чилуэлл сариқ карточка олди.
- 62'
Маунт ўз ўрнини Зиешга бўшатиб берди.
- 58'
Сусо ўрнига Оливер Торрес майдонга тушди.
- 56'
Вернернинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси дарвозабоннинг қўлларига бориб тушди.
- 54'
"Севилья" орқа чизиқда тўпни назорат қилмоқда.
- 50'
Гудель майдон ташқарисида юзидаги қонни тўхтатиб олиши зарур.
- 48'
Бурчакдан узатилган тўпга Зума бош билан зарба берди. Буну ўз ўрнида.
- 46'
Иккинчи тайм бошланди.
- 45'
Танаффус.
- 45+'
Қарши ҳужумда Вернер ҳам зарбага имкон топди. Ноаниқ.
- 45+'
Менди испанлар томонидан берилган кучсизроқ зарбани ушлаб қолди.
- 45+'
Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.
- 44'
Акуньянинг фаол ҳаракати ва пасидан сўнг, Сусо боши билан зарба бериш имконига эга бўлди. Ноаниқ.
- 43'
Акунья очиқчасига ишлатган қўполлиги учун огоҳлантирилди.
- 39'
"Челси"нинг қарши ҳужуми наф келтирмади. "Севилья" ҳимояда ишончли ўйнамоқда.
- 36'
Маунт сариқ карточка олди.
- 33'
Серхи Гомез ўрнига Хуан Жордан майдонга тушди.
- 32'
"Севилья" футболчиси жароҳат олди.
- 29'
Вернерда офсайд. Яна тўп меҳмонларга ўтиб кетди.
- 28'
Жарима майдонига узатилган тўпни Менди ушлаб олди.
- 25'
"Севилья" тўп назоратини амалга оширмоқда. "Челси" қарши ҳужумларни пойламоқда.
- 22'
Кичик устунлик меҳмонларда, десак бўлади.
- 18'
Жарима майдонига узатилган тўпни боши билан андалусияликлардан бири дарвозага йўллади. Мендидан яхши сейв.
- 17'
Жоржиньо яна қоидани бузмоқда.
- 14'
Жоржиньо сариқ карточка олди.
- 9'
"Севилья" позицион ҳужумлар орқали ўйнамоқда.
- 6'
Жеймснинг жарима майдонига узатган тўпини ҳимоячи қайтариб юборди. Буну ҳам тўпга чиқиб келаётганди.
- 3'
Окампос яқин масофадан кучли зарба йўллади. Ноаниқ, офсайд ҳам бор экан.
- 2'
Окампос ҳужумда қоидани бузди.
- 1'
Ўйин бошланди.
- 0'
Ҳар икки жамоа майдонга тушиб келмоқда.
- 0'
Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. ЕЧЛ 1-туридан ўрин олган марказий беллашувлардан бири "Челси" ва "Севилья" жамоалари ўртасида кечади. Ушбу баҳсни Абдулвосид Валихонов матнли трансляция тарзида эътиборингизга ҳавола этади.
Фикрлар