Фабрицио Романо: Дембеле ПСЖ футболчиси

Усмон Дембеле ПСЖга ўтишга жуда яқин турибди, дея хабар берди инсайдер Фабрицио Романо. Парижликлар унинг 50 миллион евролик товон пулини фаоллаштирди. 26 ёшли вингер тез орада тиббий кўрикдан ўтади ва трансфер расман эълон қилинади. 

Усмоннинг ўзи ПСЖ билан 2028 йилнинг ёзига қадар амал қиладиган шартнома борасида келишиб олган. У айни пайтда Францияга йўл олди. 

Маълумот учун, Дембеле 2017 йилда "Боруссия"дан "Барса"га 140 миллион евро эвазига кўчиб ўтган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!