Фабрицио Романо: Мане "Ан-Наср" футболчиси
"Ан-Наср" "Бавария"дан Садио Манени сотиб олишга яқин турибди, дея хабар бермоқда Фабрицио Романо.
Журналистнинг сўзларига кўра, сенагаллик вингернинг ташрифи Саудия клубига 37 миллион еврога тушади. Томонлар оғзаки тарзда келишувга эришиб олди. Тез орада футболчининг "Ан-Наср" билан тузилган шартномаси маълум бўлади.
Миш-мишларга кўра, айни пайт риёдликлар Манедан ташқари Эрик Байини ҳам ўз таркибига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқда.
Фикрлар