Фарғонада футзал бўйича ўсмирлар ўртасидаги Республика мусобақасининг 2-тур натижалари
Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида футзал бўйича ўсмирлар ўртасида Республика мусобақаси ўтказилаётгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.
Бугун мазкур мусобақанинг 2-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда.
2-тур натижалари билан танишинг:
"А"гуруҳи
Тошкент вилояти - Сирдарё 6:5
Жиззах - Наманган 3:3
"B" гуруҳи
Хоразм - Фарғона 4:5
Андижон жамоаси бу турда дам олди. Мусобақа 21 декабрь куни ўз ниҳоясига етади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар