Фарҳод Бекмуротов: "Мағлубиятга мен айбдорман, ҳаммадан узр сўрайман"

“Андижон” жамоамиз Суперлиганинг 9-турида “Сўғдиёна”га қарши учрашувда аламли тарзда 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради.

Жамоамиз ҳисобда олдинда бораётган маҳалда беллашувнинг 66-дақиқасида Фарҳод Бекмуротов иккинчи сариқ карточка туфайли майдондан четлатилди. Якунда эса “Сўғдиёна” иккита гол урган ҳолда ғалабани илиб кетди.

Майдондан четлатилган Бекмуротов шундай деди:

“Мураббийлардан, жамоадошларимдан ва стадионда бизни қўллаб-қувватлаб турган ашаддий мухлисларимиздан узр сўрайман.

Мураббийларимиз танаффус пайтида секинроқ ўйнашимни таъкидлагандилар. Мағлубиятга мен айбдорман, ҳаммадан узр сўрайман”, - деди Бекмуротов.

“Андижон” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!