Фарҳод Нишонов: "Бу борада ЎФА бизни қўллаб-қувватлади"

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Фарҳод Нишонов У-20 Осиё кубоги саралаш босқичи олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Саралаш босқичи ҳақида

Олдимизда бизни жуда ҳам ажойиб ўйинлар кутиб турибди. Барчани футбол байрами билан табриклайман. Ушбу босқичга жиддий тайёргарлик кўрдик, чунки мақсадимиз аниқ. Олдимизга ҳар бир ўйинда ғалаба қозониб, ўз ўйин услубимизни йўлга қўйиш, футболчиларимизнинг маҳорат ва тажрибасини ошириш, энг асосийси, юртимизнинг обрўсини янада мустаҳкамлаш вазифасини қўйганмиз.

Тайёргарлик ҳақида

Айтганимдек, етарлича тайёргарлик кўрдик. Бу борада ЎФА бизни қўллаб-қувватлади. Барчаси режа бўйича давом этмоқда, саралаш босқичида керакли натижани қўлга киритишимизга ишонамиз.

Таркиб ҳақида

Футболчиларга келсак, таркибимизда тажрибали футболчилар билан бир қаторда, ҳали ўзини кўрсатмаган, бироқ иқтидорли футболчилар етарли. Ўйлашимча, бу каби ўйинлар улар учун ҳам ўз имкониятларини намойиш этишларига хизмат қилади. Барча жамоаларга омад тилайман", - деди Нишонов.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!