Файзуллаев: "Бу ҳали узоқ бир йўлнинг бошланиши"
20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги соҳиби, ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати иштирокчиси, Ўзбекистон У-20, У-23 ва миллий терма жамоаларида ишончли ўйин кўрсатиб келаётган ёш иқтидор эгаси — Аббосбек Файзуллаев “Йилнинг энг яхши футболчиси” совринига лойиқ деб топилди. Бу ҳақида ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ушбу совринни қўлга киритиш шарафини сўз билан таърифлаб бера олмайман. Барча жамоадошларимга, ҳодимларга, клубдаги ҳамда терма жамоадаги мураббийлар штабига ҳамда энг аввало сиз мухлисларга ва оиламга раҳмат айтмоқчиман.
Бу ҳали узоқ бир йўлнинг бошланиши", - деб ёзди Файзуллаев.
Файзуллаев бу борада Остон Уруновни 3 баллга ортда қолдирди.
Фикрлар