Файзуллаев нега ЦСКАдан кетиб қолаётганини айтди

Chery Tigo 7 PRO

Россия Премьер-лигасида мавсум кашфиёти сифатида эътироф этилган Аббосбек Файзуллаевнинг фаолиятида ўсиш кузатилмоқда. 20 ёшли футболчимиз қисқа фурсатда ЦСКА ва Ўзбекистон миллий терма жамоасининг асосий ўйинчиларидан бирига айланади.

Бундан ташқари, Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистон олимпия терма жамоасида ҳам асосий фигуралардан ҳисобланади ва Франция пойтахти Париж шаҳри мезбонлик қиладиган ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этиши кутилмоқда.

Шу билан бирга келаси мавсумда Файзуллаев ЦСКА таркибида ҳам жиддий мақсадлар сари курашишга бел боғлаган.

Легионеримиз журналистлар билан суҳбатда ана шулар ҳақида гапирди.

Sports.uz портали Аббосбек Файзуллаев интервьюсини ўзбекистонлик футбол мухлислари эътиборига ҳавола этади.

— Ёзда Олимпия ўйинларига боришинг керак. Бош мураббий билан бу борада суҳбатлашдингми, яна жамоадан кетасанми?

— Ҳали гаплашмадик.

— ЦСКА мухлисларига аниқлик киритиб берсанг, нега клубга фойданг тегиб турганида футболчи сифатида бошқа жойларга кетишингга тўғри келяпти?

— Олимпиада спортчилар учун жуда катта мусобақа ва у ҳаётингизда бир мартагина  бўлиши мумкин. Биз тарихда илк бор ушбу мусобақага йўлланма олганимиздан бахтиёрман.

Мен ўтган гал жамоадан кетганимда, федерация ва клуб ўртасида мулоқот ва келишув бўлган. Агар баҳорда клуб мени ёшлар ўртасидаги Осиё кубогига қўйиб юбормаганида, хотиржам шу ерда ўйнаб, жамоага ёрдам берган бўлардим. Мен шунчаки кетиб қоладиганлардан эмасман.

— ЦСКАнинг асосий рақиби “Зенит”ми ёки “Спартак”?

— Ўтган йиллардаги вазиятлар ҳисобига “Спартак”, деб ўйлайман. ЦСКА ва “Спартак” учрашувлари ҳар доим супердерби ҳисобланади.

— “Зенит” ёки “Спартак”га гол уришни танла?

— Иккаласига ҳам гол ураман (кулади).

— Москвада сенга нималар ёқади? Вақтингни қандай ўтказасан?

— Москва ҳарорат иссиқ бўлганда ёқади. Паркларда сайр қилишни хуш кўраман. Бу ерда яхши парклар бор. Об-ҳаво яхши бўлганида сайр қиламан, акс ҳолда уйда ўтираман.

— Москванинг учта яхши жиҳатини сана...

— Гўзаллик, меҳмондўстлик ва стадионимиз.

Аббосбек Файзуллаев якунланган мавсумда Россия Премьер-лигаси ва мамлакат кубогида жами 32 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига бешта гол киритди ва жамоадошларига 14 маротаба голли пас узатди.

Ана холос: ЦСКА бош мураббийи Файзуллаев трансферини ҳоҳламаган экан!

10 миллион евро Файзуллаев учун кам! Яхшигина харажат қилишсин!

9 та жамоа бош мураббийлари Файзуллаевни танлади!

Файзуллаев нуфузли жамоадан жой олди!

Шомуродов ва Ҳусановда нима гап?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!