Файзуллаевга клуб алоқага чиқди

Россия Премьер-лигаси клублари мавсумнинг иккинчи ярмига пухта тайёргарлик кўрмоқда. Аксарият жамоалар Туркия ва Бирлашган Араб Амирликларида ташкил этилаётган кўп босқичли ўқув-машғулот йиғинларида қатнашяпти.

Қатардаги Осиё кубогида иштирок этиш учун Ўзбекистон миллий терма жамоасига чақиртирилган Аббосбек Файзуллаев ва Рустам Ашурматов мос равишда ЦСКА ҳамда “Рубин” клубларининг йиғинларини ўтказиб юбормоқда.

IMG_1185

Сречко Катанец шогирдлари мусобақани тарк этганидан кейин легионерлар ўз жамоалари билан клубга қачон қайтиш масаласини ҳал қилиши керак.

ЦСКА клубининг коммуникациялар бўйича директори Кирилл Брайдо “Спорт Экспресс” нашрига Аббосбек Файзуллаев бўйича режани ошкор қилди.

- Осиё кубогида Аббосга мухлислик қилдик, у билан доимий алоқани ушлаб турдик. Файзуллаевнинг ўзи ҳам қўнғироқ қилиб, ёзиб турди, жамоанинг ишлари қандай кетаётгани билан қизиқди.

Терма жамоа мусобақадан чиқиб кетгани аламли бўлди, лекин турнирнинг ўзи ажойиб ўтди.

Файзуллаевда ҳеч қандай таътил бўлгани йўқ, турли учишлар туфайли Аббос иккинчи йиғиннинг охирида чарчаган ҳолда етиб келиши мумкин экан. Шу боис мураббийлар штаби унга бир неча куч таътил беришга қарор қилди. Кейин футболчи бир неча кун якка тартибда тарзда шуғулланади.

Аббос 14 февраль – учинчи ўқув-машғулот йиғинининг биринчи кунидан жамоа билан тез орада бошланадиган мавсумнинг иккинчи қисмига тайёргарлик кўради, - деди Кирилл Брейдо.

ЦСКА жамоаси қишки танаффус пайтида учта йиғин ўтказишни мўлжаллаган. Улардан биринчиси, 14-26 январь кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтди. Айни пайтда жамоа Туркияда шуғулланмоқда. Иккинчи босқич 10 февралгача давом этади.

Якуний ўқув-машғулот йиғини ҳам 14-25 февраль кунлари Туркияда бўлади.

Рустам Ашурматовнинг жамоаси – “Рубин” ҳам мавсумнинг қолган қисмига уч босқичли йиғинлар орқали пухта тайёргарлик кўряпти.

Қозонликлар тайёргарликнинг барча босқичларини Туркиянинг иссиқ ҳудудларида ўтказади. Ҳозир давом этаётган иккинчи йиғин 9 февраль куни якунланади.

Рустам Ашурматов дастлабки икки йиғинда қатнашмайди. Бироқ “Рубин”даги яна бир легионеримиз Умарали Раҳмоналиев жамоа билан тайёргарлик кўрмоқда.

“Рубин” охирги машғулотларни 13-23 февралга белгилаган. Осиё кубогида яхши қатнашган Рустам Ашурматов айнан ана шу йиғинга бориши кутилмоқда.

IMG_1947

Бундан ташқари, 26 ёшли тажрибали ҳимоячига Озарбайжоннинг “Нефтчи” жамоасидан жиддий қизиқиш бўлганини ҳам эслатиб ўтиш лозим.

ЦСКА Файзуллаев учун “даҳшатли” сумма сўрайди!

Португалиялик машҳур агент Файзуллаевнинг Европада ўйнаш имкониятини қандай баҳолади?

Хорижлик эксперт испанларга Файзуллаев ҳақида маълумот берди

Раньери Шомуродов қачон майдонга қайтишини айтди

Бизга Файзуллаевнинг голларини кўрсатишяпти

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!