Легионеримиз трансферига қандай баҳо беришди?
Қозоғистон Премьер-лигаси клублари янги мавсумга пухта тайёргарлик кўриш мақсадида бир неча кўзга кўринган трансферларни амалга оширди.
Қишки трансферлар ойнаси давомида қозоқ клублар Европанинг турли жамоаларида ўйнаган ўйинчилар билан шартнома имзолади. Хусасан, “Актобе” Молдованинг “Шериф” жамоасидан камерунлик ҳимоячи Габи Кикини, Словениянинг “Копер”идан Рамазон Оразовни, “Тобол” ва “Астана” мос равишда Россия клублари – “Сочи”дан сербиялик ҳимоячи Иван Миладиновични, “Ахмат”дан Марат Бистровни трансфер қилди.
Яна бир муҳим ўзгаришлардан бири ўзбекиистонлик ҳимоячи Иброҳимхалил Йўлдошевнинг Россия Премьер-лигаси вакили “Нижний Новгород”дан “Қайрат” жамоаси сафига кўчиб ўтгани бўлди.
Жорий мавсум чемпионлик учун курашиши кутилаётган “Қайрат” 22 ёшли чап қанот ҳимоячисини йил охирига қадар ижарага олди. Қозоғистонликларда бир йилдан кейин Йўлдошевнинг шартномасини сотиб олиш ҳуқуқи бор.
Қозоқ футболини ёритиб келаётган нуфузли манбалар экспертлари Иброҳимхалил Йўлдошев трансферини ижобий баҳоламоқда.
- Иброҳимхалил Йўлдошев “Қайрат” томонидан амалга оширилган кутилмаган, лекин жуда қизиқарли трансфер бўлди. Бу футболчи 22 ёшда бўлишига қарамай, Россия Премьер-лигасида 50 дан ортиқ учрашувда қатнашган.
Бир-икки йил аввал бу футболчига “Спартак” ва “Женоа” каби жамоалардан қизиқиш бўлган эди. Шу боис, бу ўйинчини қўлга киритиш “Қайрат” учун омадли трансфер ҳисобланади.
Салоҳияти нуқтаи назаридан ўзбекистонлик футболчи Қозоғистон чемпионатида энг кучли чап қанот ҳимоячиси бўла олади. Ўйин характеристикаси бўйича ҳам Иброҳимхалил Йўлдошев “Қайрат” услубига жуда мос. У ёш, тезкор ва доим ҳужумга эътибор қаратади.
Таъкидлаш жоизки, Йўлдошевнинг келиши маҳаллий тарбияланувчилардан Лев Кургиннинг ўйин амалиётига таъсир қилади. Қозоғистон ёшлар терма жамоаси вакили захира ўйинчисига айланади, - деб ёзмоқда vesti.kz сайти.
Яна бир манба – sports.kz портали экспертлари Йўлдошевни энг яхши трансферлар рейтингида камерунлик ҳимоячи Габи Кики ва болгариялик креатив футболчи Радослав Цоневдан кейин учинчи ўринга лойиқ кўрди.
- “Қайрат” Иброҳимхалил Йўлдошевни нижний новгородликлардан кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан бир йилга ижарага олди.
Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод футболчига ўтган ёзда “Рубин” жиддий қизиқиш билдирганди.
“Нижний Новгород” жамоасида бош мураббий ўзгарганидан кейин Йўлдошевнинг ўйин амалиёти камайиб кетди. 22 ёшли футболчи энди “Қайрат”да фаолиятини яна тиклаб олишга қодир, - деб ёзди sports.kz портали.
Иброҳимхалил Йўлдошев айни пайтда янги жамоаси таркибида мавсумга тайёргарли кўрмоқда. “Қайрат” қишки ўқув-машғулот йиғинларини Бирлашган Араб Амирликларининг Абу Даби шаҳрида ўтамоқда.
ЦСКА Файзуллаевни қўйиб юбориши керак!
Файзуллаев ЦСКАда узоқ қолмайди – Европага кетади!
Аниқ чорлов бор: Файзуллаевга Европага кетиш йўлини ўргатишди!
Марказий Осиёда Элдор Шомуродов даражасидаги футболчи йўқ!
Ирисметов Россия клубларига Ўзбекистон ва Тожикистондан ўйинчи танлаб берди
Фикрлар