Раньери Шомуродов қачон майдонга қайтишини айтди

Декабрь ойида ўнг оёқ бармоғини синдириб олган Элдор Шомуродов бу жароҳатдан тезроқ қутилиш учун жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказган эди. Ўшанда шифокорлар 28 ёшли футболчи машғулотларга қайтиши учун икки ой атрофида вақт керак бўлишини таъкидлаганди.

Куни кеча Элдор Шомуродов индивидуал машғулотларга киришгани эълон қилинди.  Айни пайтда кўпчиликни легионеримиз қачон майдонга қайтиши қизиқтирмоқда.

363350221_830894205064601_75279518734258072_n

А Сериядаги жойини сақлаб қолиш учун курашаётган “Кальяри” таркиб масаласида қийинчиликларни бартараф эта олгани йўқ. Хавфи ҳудудга тушиб қолган сардиниялийлар навбатдаги турда Рим шаҳрида “Рома” меҳмони бўлади.

Бу учрашув Элдор Шомуродов учун ҳам принципиал баҳс ҳисобланади. Чунки ҳужумчи аслида “Рома”га тегишли ва “Кальяри”да ижара асосида тўп тепмоқда.

“Кальяри” бош мураббийи Клаудио Раньери “Рома” билан бўладиган учрашувга бағишланган матбуот анжуманида клубдаги вазият, шунингдек, Элдор Шомуродов ҳақида ҳам сўнгги хабарларни айтиб ўтди.    

- Қишки трансферлар даврида бир неча ўйинчиларни қўйб юбордик ва уларнинг ўрнини тўлдириш учун Йерри Мина ва Жанлука Гаэтанони олдик. Биз Минани мавсум бошида ўз жамоамизда кўришни истаган эдик. “Наполи” мураббийи Спаллетти ўтган йили уни ўз жамоасига таклиф қилганида жуда юқори баҳо берган эди. “Фиорентина”дан олинган Гаэтано ҳужум қилишни яхши кўрадиган сифатли футболчи, - деди Клаудио Раньери.

Сардинияликлар бир неча ҳужумкор футболчи жароҳат олиб узоқ муддатларга сафдан чиққани учун январда форвард олишни режалаштирган ва бир неча номзодларни кўзлаган эди. Амалда бу режаларни рўёбга чиқаришнинг имкони бўлмади.

Қишки трансферлар вақтида Элдор Шомуродов ҳам бошқа клубга ўтишга ҳаракат қилиб кўрди. “Женоа”, “Эмполи”, “Салернитана” ва бир неча турк клублари нишонида бўлган легионеримиз ўйин амалиётига эга бўлиш мақсадида Сардинияни тарк этмоқчи бўлганди.

Шомуродов мунтазам ўйнатишга тайёр бўлган “Салернитана”га ўтишга розилик бергани, бу клуб “Рома” билан трансфер бўйича келишувга эришгани ҳақида маълумотлар тарқатилди.

Италия футболини ёритиб бораётган манбалар сўнгги паллада Клаудио Раньери Элдор Шомуродовни олиб қолишга қарор қилигани бу трансфернинг амалга ошишига тўсқинлик қилганини ёзди.

“Рома”га қарши ўйин олдидан журналистлар ўзбек футболчисининг аҳволи ва қачон майдонга қайтиши ҳақида ҳам сўради.

- Ҳозирча Шомуродов таркибда эмас. Оғир жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиққан Элдор Шомуродов ва Гаэтана Ористанио майдонга тушишига яна бир ой атрофида вақт бор. Бу ўйинчилар тикланиш учун бассейнда сузиш машғулотларини ўтказяпти.

Ҳозир уларнинг саломатлигини хавф остига қўя олмаймиз. Уларсиз қийин бўлади, лекин биз вазиятдан чиқиб кетишимизга ишонаман. Ҳар икки ўйинчи майдонга қайтишидан олдин тиббиёт ходимларининг ижобий хулосасини олишимиз керак, - деди Клаудио Раньери.

photo_2023-12-07_06-22-11

Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов ўтган ёз “Кальяри” сафига кўчиб ўтганидан бери А Серия ва Италия кубогида жами 13 та учрашувда майдонга тушиб, жамоадошларига иккита голли пас узатган эди. Энди ҳамюртимиз жорий мавсумни “Кальяри” сафида якунлаб қўяди.

Терма жамоамиз етакчисини Россиянинг бир неча клубларига таклиф қилишди...

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Норов Абдужалил
04/02/2024 17:45
Осиё футболини 20 йиллик кузатувларим асосида шуни айта оламанки менга энг ёккан мураббий бу уткан жахон чемпионати циклида Саудияни бошкарган Эвре Ренар. У йукдан бор кила оладиган тактичний мураббий. Бизни термага жуда мос тушади. У мураббийлик килган йиллари Марокаш термаси хам Саудия хам зур натижалар килди. Яна бир мураббий бу бир неча осиё кулубларида ишлаган ва Жазоир термасини бошкарган Жамол Белмади. Ана шу иккала мураббийдан бири Узбекистон терма жамоасига мураббий булса биз Осиё футболида энг биринчилардан бирига айланамиз.