Феликснинг тақдири "Атлетико"нинг қўлида
"Челси" қишки трансферлар вақтида "Атлетико"дан ҳужумчи Жоау Феликсни ижарага олган эди. Нуфузли инсайдер Фабрицио Романонинг ижтимоий тармоқларда хабар беришича, Лондон клуби раҳбарияти 23 ёшли португалиялик футболчининг жамоа ўйинига таъсиридан мамнун ва уни сақлаб қолишни истайди. Жоаунинг ўзи ҳам "Стемфорд Бриж"да қолишни хоҳламоқда.
Қайд этилишича, Феликснинг “Челси”га тўлақонли трансфери “Атлетико”нинг молиявий талабларига боғлиқ бўлади. Музокаралар яқин орада бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Бундан ташқари, ёзда "Челси" раҳбарияти клубга янги доимий бош мураббий тайинлайди ва бу ҳам Феликснинг келажаги учун муҳим омил, деб ёзади Романо.
Маълумот учун, Жоау Феликс ҳозирча "Челси" сафида 12 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол урди.
Фикрлар