Фелишнинг фикри ўзгармаган

Жоау Феликс "Барселона"га ўтиш ниятида. 

Аввалроқ, "Атлетико" ҳужумчиси Каталония клубига ўтиш истагида эканлиги ҳақида гапирганди. 

Фабрицио Романо берган хабарга кўра, футболчининг ниятида ўзгармаган. 1 сентябрга қадар "Барса"ни кутишга рози. Аввалроқ, "кўк-анорранглилар" уни сотиб олиш бандисиз бир мавсум ижарага олмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар чиққанди. 

Қайд этиш лозим, кеча "Атлетико" сафарда "Райо Вальекано"ни 7:0 ҳисобида таслим этди. Мазкур беллашувда португал захирада қолдирилди. 



Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!