"Фенербахче" футболчилари "Галатасарой"га қарши ўйиннинг 3-дақиқасида майдонни тарк этди
Туркия Суперкубоги доирасида бўлиб ўтаётган "Галатасарой" - "Фенербахче" учрашувининг 3-дақиқасида Исмаил Картал шогирдлари майдонни тарк этди.
1-дақиқада гол ўтказиб юборган "Фенербахче" футболчилари 3-дақиқада бутун жамоа бўлиб майдондан чиқиб кетди. Шунингдек, улар мазкур беллашувга 19 ёшли футболчилардан иборат жамоани ташлаганди.
Клубнинг ушбу хатти-ҳаракатлари "Трабзонспор"га қарши ўйиндан кейин мезбон жамоа мухлисларининг майдонга тушиб, "Фенербахче" футболчиларига ташлангани учун бойкот тариқасида амалга оширилмоқда.
Фикрлар