Фергюсондан кейин МЮ ни бошқарган энг яхши мураббий ким?
ESPN нашри Алекс Фергюсондан кейин "Манчестер Юнайтед"да ишлаган барча мураббийлар рейтингини тузиб чиқди.
Унга кўра, афсонавий Фергюсондан сўнг МЮни бошқарган энг яхши мураббий, деб Жозе Моуриньо топилди. Португалиялик мутахассис манкунияликларни 2016 йилнинг майидан 2018 йилнинг декабрига қадар бошқарган.
Кейинги ўринларда Уле-Гуннар Сульшер (2018-2021), Луи ван Гал (2014-2016) ва Дэвид Мойес (2013-2014) жой олди.
Қайд этиш лозимки, Сульшер давирда МЮ бирорта ҳам соврин юта олмади. Мойес фақатгина Англия Суперкубогида зафар қучди. Ван Гал эса Англия кубогини ютди. Моуриньо бошқаруви даврида “қизил иблислар” нафақат Англия кубоги ва Суперкубоги, балки УЕФА Европа лигасида ҳам зафар қучди.
Фикрлар