Фернандеш Моуриньога қарата: Фақат Де Брюйнеда мендан яхшироқ статистика бор

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш ҳамюрти Жозе Моуриньонинг сўзларига жавоб берди. Аввалроқ, Жозе Брунуни "пенальтилар эвазига статистикасини яхшилаб олган"ини айтганди.

"Мени бу гаплар ранжитмади. Ҳис қилдимки, мен яхши пенальти тепа оламан. Бундан бошқаси эмас. Мана шу унинг сўзларидан мен олган хулоса. Мен жуда позитив инсонман.

Кимдир менинг статистикаларимни пенальтилар орқали яхшиланганини айтаётган бўлиши мумкин. Аммо 11 метрлик жарима зарбаларини ҳисобга олмаганда, фақат Де Брюйнеда мендан яхшироқ натижалар бор", - деди Фернандеш.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!