Февзи Давлетов: "Ўйлайманки, дуранг адолатлироқ бўларди"

ОКМК – "Сурхон" (1:0) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Февзи Давлетов матбоут анжуманида қатнашди.

"Қандай изоҳласам бўлади, бу ўйинни… 16-дақиқада жамоамизда четлатиш бўлди. Лекин айтишим жоиз: 1-таймни жуда яхши ўтказдик. Гол уришимиз керак эди. Негаки, кўп хавфли вазиятларни яратдик. Афсус, фойдалана олмадик

Иккинчи бўлимда, ҳимояда кўпроқ ўйнадик. Табиийки, камчилик бўлиб ўйнаганимизда футболчиларда чарчоқ сезилди. Ўзгаришларни қилдик, аммо ўтказиб юборилган голда таянч зонасида хатога йўл қўйдик. Ўйиндан кейин қилган меҳмати учун футболчиларга миннадорчилик билдирдим. Четлатишдан кейин, улар таслим бўлишмади. Ўйлайманки, бугун дуранг адолатлироқ бўларди".

"Сурхон" матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!