FIDE Freestyle бўйича Жаҳон Чемпионати. Синдаров ғалаба билан бошлади, Абдусатторовда мағлубият!

FIDE Freestyle бўйича Жаҳон Чемпионати 2026 бошланди. Мусобақанинг биринчи турида Нодирбек Абдусатторов Фабиано Каруанага қарши, Жавоҳир Синдаров эса Левон Аронианга қарши баҳс олиб боришди.

Ароняннинг қўпол хатосидан сўнг Синдаров устунликни қўлга олди. Вақт тугаб қолган Левон босим остида мағлубиятга учради. Иккинчи турда Синдаров Магнус Карлсен билан ўйнайди. 

Абдусатторов эса мағлубиятга учради.

Бугун барча 8 нафар шахматчи бир-бири билан биттадан ўйин ўтказмоқда. Ҳар бир иштирокчи 7 та партия ўйнайди.Энг яхши натижа кўрсатган 4 нафар шахматчи ярим финалга йўлланма олади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!