ФИФА бугун
Ads

ФИФА бугун "The Best" совринига номзод футболчи ва мураббийларни эълон қилади.

Тошкент вақти билан соат 16:00 да аёллар футболида энг яхши мураббийи номзодларини эълон қилса, 17:00 да энг яхши эркаклар футболи мураббийи номзодларини эълон қилади.

Пойтахтимизда соат 18:00 бўлган бир пайтда, аёллар орасида энг яхши футболчи номинацияси номзодлари билан танишиш мумкин бўлади. Ниҳоят, соат 19:00 да эркаклар орасида дунёнинг энг яхши футболчисига номзодлари билан танишиб ўтамиз.

Ўтган йили ФИФА йилнинг энг яхши футболчисига бериладиган соврин "Олтин тўп"ни "Реал" ярим химоячиси Лука Модричга берган эди. Бразилиялик рекордчи аёл Марта 6 карра аёллар футболида энг яхши деб топилганди.

Жахон чемпиони бўлган Франция термаси устози Дидье Дешам йилнинг энг яхши мураббийи деб топилганди.

Аввалроқ маълум бўлганидек, 23-сентябрь куни Милан шахрида жойлашган "Ла Скала" опера театри залида ФИФА "The Best" совринини топширади.

Минбар

Барча блоглар