ФИФА рейтинги. Ўзбекистон МТЖнинг ўрни ўзгарди

ФИФА терма жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилди.

Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўтган ойга нисбатан бир поғона юқорилаган. Вадим Абрамов шогирдлари сентябрда 85-ўринда қайд этилганди. Бу гал эса, вакилларимиз 1292 очко билан 84-поғонадан жой олди.

Ҳамюртларимиз Осиёда 12-жамоа бўлиб турибди. Жаҳонда 27-ўринда қайд этилган Япония қитъамиз терма жамоалари орасида пешқадамлик қилмоқда.

27-ўрин. Япония

29-ўрин. Эрон

38-ўрин. Жанубий Корея

42-ўрин. Австралия

57-ўрин. Қатар

67-ўрин. Саудия Арабистон

70-ўрин. Ироқ

74-ўрин. БАА

75-ўрин. Хитой

79-ўрин. Сурия

82-ўрин. Уммон

84-ўрин. Ўзбекистон

Дунё бўйича эса Бельгия етакчи. Ундан кейин Франция ва Бразилия жойлашган. Қуйида ФИФАнинг тўлиқ рейтинги билан танишинг>>>>>

Ek6u_8ZWMAAat3F

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Кахрамонжон Сафаров
27/10/2020 20:25
Сирия ва Ирок бошидан урушни утказиб бегона давлат стадионларида хам уйнаб уз мавкеини ушлаб турибди бизни Бурибойваччаларга барибир тезрок битти яхши машинани олиб башарасини камерага тутиб юрса булди шу кетишда Афгонистон хам утиб кетади сизлар эса осмонга олиб чикиб бир погона кутарилди дейсизлар айрим давлатларда 4 та стадион хам йук лекин термалари юкорида бизда эса 50 та Футбол академияси спорт мактаблари була туриб узимизга мактаниб юраверамиз айбдорни аник курсатиш йук,уятинглар соккани килиб яна у йук бу йук дегани ношукрлар болангдан тешиб чикмасин
&
FANAT-MYU
22/10/2020 17:25
Iroq bilan Suriyani yutsak Osiyoda kuchli o‘nlikka kirib olar ekanmiz naqadar kulgiliya afsus

Минбар

Барча блоглар