Филипосян "Локомотив"да!

  • 2 декабрь, 2020, 18:29
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Жорий мавсумни Индонезиянинг “Тира Персикабо” жамоасида ўтказиб қайтган ҳимоячи Артём Филипосян айни кунда “Локомотив” билан бирга машғулотларда иштирок этаётгани маълум бўлди. Бу хабарни футболчининг ўзи ҳам тасдиқлади.

Tecno

Ҳозирча Филипосян спорт формасини йўқотмаслик мақсадида темирйўлчиларнинг машғулотларида қатнашиб турибди. “Локо” Артём учун бегона эмас. 2014 йили шу жамоа таркибида тўп сурганини яхши эслаймиз. Маълумотларга қараганда, футболчига қатор таклифлар бор. Уларнинг орасидан энг маъқул вариантни танлашини маълум қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!