Финалда 18 та гол урган БМБ - Ўзбекистон кубогига эга чиқди
Футзал бўйича Ўзбекистон кубоги беллашувлари ниҳоясига етди.
Турнирнинг финал учрашувида БМБ ҳамда "Локомотив" жамоалари ўзаро тўқнаш келди. Бир жамоанинг катта устунлиги остида кечган баҳсда "заъфарончилар" 18:3 ҳисобида зафар қучди.
Голларга номинал мезбонлар таркибида Ҳебберт Болт, Фернандиньо (покер), Ҳусниддин Нишонов (дубль), Акбар Усмонов (покер), Музаффар Аҳаджонов (дубль), Дониёр Тоҳиров, Дилмурод Шавкатов (дубль), Машраб Одилов ҳамда Аббос Элмуродов муаллифлик қилди. Бунга "темирйўлчилар" Бобурбек Эргашев, Бурхониддин Содиқов ва Илёс Маллаев жавоб қайтарди.
Шу тариқа, Нодир Элибоев шогирдлари "олтин дубль" қайд этишга муваффақ бўлди. Жамоа бир неча кун олдин Олий лига чемпионлигини ҳам тантана қилганди.
Фикрлар