Финалга йўл олган Машарипов Ғаниев ва Омар Адулраҳмон ҳақида гапирди

Хабарингиз бор, Жалолиддин Машарипов ҳаракат қилаётган "Шабаб Ал-Аҳли" жамоаси "Банияс"ни мағлуб этиб, БАА президенти кубоги финалига йўл олди. Учрашувдан кейин Жалолиддин SPORTS.uz сайти учун эксклюзив интервью берди.

– Қийин ўйин бўлди. "Банияс" ҳам кучли жамоа экан. Секин-аста янги жамоамга мослаша бошладим. Ўзимнинг энг кучли ўйинларимни кўрсатмоқчиман. "Шабаб Ал-Аҳли"нинг мақсадлари жиддий. Шу сабабли, энг кучли футболчиларни таркибга йиғмоқда. Легионер бўлишни хоҳлардим ва бунга эришдим. Энди ҳаммаси ўз қўлимда.

Азизга соғлиқ тилайман. Унинг жамоада ўз ўрни бор. Ғаниевнинг йўқлиги барибир сезилиши тайин. Омар Абдулраҳмон ҳозирда якка тартибда шуғулланмоқда. Икки ҳафта ичида умумий гуруҳ машғулотларига қўшилади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!