Форчун: “МЮ”ни иккинчи ўринда кўриш ёқимсиз
Ads

 

“Манчестер Юнайтед” жамоасининг собиқ ўйинчиси Квинтон Форчун Жозе Моуриньонинг иши ва “Манчестер Сити” ўртасидаги рақобат ҳақида гапирди.

“Манчестер Юнайтед”ни иккинчи ўринда кўриш мен учун ёқимсиз, аммо жорий мавсумда “Манчестер Сити” жуда яхши футбол намойиш қилмоқда. Агар манкунианлар олдинга чиқиб олса, мўъжиза бўлади. Келаси мавсум умуман бошқача бўлади”, – деди Форчун.

“Манчестер Сити” АПЛ 29-туридан кейин 78 очко билан биринчи ўринда бормоқда. “МЮ” битта ўйин кам ўтказган ҳолда 59 очко билан учинчи ўринда бормоқда.