Франция чемпионатининг жорий мавсумдаги энг яхши мураббийи бўлишга номзодлар эълон қилинди
Ads

Франция профессионал футболчилар уюшмаси мамлакат чемпионатининг жорий мавсумдаги энг яхши мураббийи мукофотига номзодларни эълон қилди.

Ушбу рўйхатдан Томас Тухель (ПСЖ), Бруно Женезио ("Лион"), Кристоф Гальтье ("Лилль"), Давид Гийон ("Реймс") ва Тьерри Лорелар ("Страсбур") жой олишди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ чемпионатнинг энг яхши футболчиси бўлишга номзодлар ҳам эълон қилинган эди.