Франция терма жамоаси бугун "Спартак"га қарши майдонга тушади

Хабарингиз бор, кеча ЖЧ-2018 гуруҳ босқичи доирасида Франция Австралия терма жамоасини 2:1 ҳисоби билан мағлуб этди. Бўлиб ўтган учрашувда биринчи дақиқаларданоқ иштирок этолмаган футболчилар бугун майдонга тушишади.

Францияликлар Москва вилоятининг Истра туманида "Спартак" клубининг ёшлар (U-19) жамоасига қарши тўп тепишади. Баҳсга Тошкент вақти билан 18:30 старт берилади.

Маълумот учун, Исландияга қарши беллашувда асосий таркибда тушмаган футболчилар билан қуйида танишишингиз мумкин:  Стив Манданда, Альфонс Ареоля, Пренель Кимпембе, Адиль Рами, Джибриль Сидибе, Бенжамен Менди, Стивен НЗонзи, Набиль Фекир (70-дақиқада майдонга тушди), Блез Матюиди 78-дақиқа), Оливье Жиру (70-дақиқа), Тома Лемар и Флориан Товен.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!