Францияда футбол тарихидаги энг узоқ давом этган учрашув бўлиб ўтди. Жамоалар нақд 68 соат тинимсиз футбол ўйнашди

Франциянинг Лион шаҳрида футбол фестивали бўлиб ўтди. Эътиборлиси, ушбу фестивалда футбол тарихидаги энг узоқ учрашув ўтказилди.

Аниқроғи, 60дан ортиқ мамлакатлардан ташриф буюрган 807та иштирокчи “5х5” форматда ўрин алмашган ҳолда 3 кун-у 2 кеча  футбол ўйнашди. Футбол баҳсининг умумий вақти 68 соатни ташкил этди. Қизиғи, ушбу ўйин 399:369 ҳисобида якунланди.

Қайд этиш лозимки, бу фестивалда эркаклар билан бир қаторда аёллар ҳам иштирок этишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Surxon turon
05/07/2019 08:28
Ee tinib tinchimagan odamlar nimalarni uylab topishmaydiya