Франциянинг таниқли нашри: Абдуқодир Ҳусанов Францияга етиб келди
Аввалроқ, 19 ёшли ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановнинг "Ланс"га ўтиши борасида хабарлар тарқалганди. "Энергетик-БГУ" ҳам бу трансферни амалга ошиши мумкинлигини тасдиқлаган.
"l'Equipe" нашрининг таъкидлашича, Ҳусанов Францияга етиб келган ва тез орада "Ланс" билан шартнома имзолайди.
Маълумот учун, Абдуқоир Ҳусанов Франция чемпионатида тўп тепган биринчи ўзбек футболчисига айланиши мумкин.
Миш-мишларга кўра, Франция клуби яна битта ҳимоячини ўз таркибига қўшиб олишни мақсад қилган. Клубни шу пайтгача Лоис Опенда ва Секо Фофана каби муҳим футболчилар тарк этди.
Фикрлар