Френки де Йонг “Барса”дан кетишга тайёр. Фақат...
Бир неча ойдан бери "Барселона" ярим ҳимоячиси Френки де Йонг Каталония клубини тарк этиши борасидаги “достон” давом этмоқда. “Кўк-анорранглилар” футболчини сотишга қарши эмас, аммо футболчи жамоани тарк этишни истамаяпти. Бироқ “Mundo Deportivo” нашри хабарига кўра, нидерландиялик ярим ҳимоячи кетишга рози бўлган, фақат ўзи истаган иккита клубдан таклиф бўлса, Каталонияни тарк этади.
Испаниялик журналистларнинг ёзишича, Френки МЮ таклифини рад этган. Футболчи фақатгина "Бавария" ёки Лондоннинг "Челси" клубларидан бирига трансфер қилишига рози бўлган.
Голландияликнинг "кўк-анорранглилар" билан шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Ярим ҳимоячининг трансфер нархи 60 миллион еврони ташкил қилади. Де Йонг “Барса”да ҳафтасига 560 000 евро маош олади ва жамоанинг энг кўп пул ишлаб топадиган футболчиси ҳисобланади.
Фикрлар