Футбол тарихида бу ишни фақат Гвардиола уддалаган

“Манчестер Сити” жорий мавсумни муваффақиятли якунлади. “Шаҳарликлар” уч мусобақа – Англия Премьер-лигаси, мамлакат кубоги ва Чемпионлар лигасида зафар қучиб, требл қайд этди.

Бу натижа орқали жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиола футбол тарихига кирди. Испаниялик мутахассис иккита жамоа билан треблга эришган ягона мураббий ҳисобланади.

Гвардиола биринчи марта треблни “Барселона” билан қайд этган. 2008/2009 йилги мавсумда каталонияликларни учта мусобақа ғолибига айлантирган.

Умуман олганда, бир мавсум учтадан турнирда зафар қучган мураббийлар бор. Хусусан, турли йилларда Жок Стейн (“Селтик”), Штефан Ковач (“Аякс”), Гус Хиддинк (ПСВ), Алекс Фергюсон (“Манчестер Юнайтед”), Жозе Моуринью (“Интер”), Юпп Хайнкес (“Бавария”), Луис Энрике (“Барселона”) ва Ханс Дитер Флик (“Бавария”) треблга эришган. Фақат бу мураббийлар атиги бир марта бу ишни уддалаган холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!