Футзал. Бугун БМБ ва ОКМК Ўзбекистон Суперкубоги учун куч синашади (фото)
Бугун Тошкент вақти билан 19:00 да БМБ ва ОКМК футзал бўйича Ўзбекистон Суперкубоги учун кураш олиб боради. Учрашувга Тошкентдаги "Юнусобод" спорт мажмуаси мезбонлик қилади.
Маълумот ўрнида, 2022/23 йилги мавсумда БМБ олтин дубл қайд этиб, ҳам мамлакат чемпионлиги, ҳам унинг кубогини қўлга киритганди. ОКМК эса мавсумни кумуш медаллар билан якунлаган жамоа сифатида Суперкубок учун ўйинда иштирок этади.
Шунингдек, ўйин олдидан икки жамоа бош мураббийлари ўз фикрларини билдириб ўтди.
Нодир Элибоев: "ОКМКга қарши баҳслар доим қийин кечган. Бу сафар ҳам мустасно бўлмаслиги аниқ. Бизни курашларга бой учрашув кутиб турибди".
Александр Петров: "Жамоа ўзагини сақлаб қолдик ва икки нафар футзалчини ўз сафимизга қўшиб олдик. Рақиб сафида МТЖ аъзолари ва бразилиялик кучли легионерлар тўп тепади.
Ушбу учрашувга ташриф буюрувчи мухлислар футзалдан завқ олишади".
Ўзаро учрашувларда БМБ яққол устунликка эга. Жамоа 4 ўйиннинг барчасида ғалаба қозонган. Тўплар фарқи 16:9, БМБ фойдасига.
Фикрлар