Ғалаба қозонган Моуриньо нимадан бунчалар норози?
“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо А Серия бешинчи турида “Удинезе” устидан қозонилган 1:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг ўз фикр-мулоҳазаларини айтди ва жамоа сардори Лоренцо Пеллегринининг майдондан четлатилишидан норозилигини билдирди.
- Мағлубиятдан кейинги биринчи ўйин ҳиссиёт нуқтаи назаридан доимо қийин бўлади. Дастлабки 35 дақиқада жорий мавсумдаги энг сифатли ўйинимизни намойиш қилдик. Биз жуда яхши ҳимояга эга жамоани назорат остида ушлаб турдик. Кўп қулай вазиятлар бўлди, биз битта гол урдик.
Пеллегринининг ҳайдалиши? Мен Италия футболининг юридик механизмларини билмайман. Агар имкони бўлса, апелляция берамиз. Кимдир иккинчи сариқ карточка адолатли бўлганини кафолатлай олишига катта шубҳам бор. Пеллегринининг якшанба кунги ўйинда иштирок этишини таъминлаш учун қўлимиздан келганини қилишимиз керак, - деди Жозе Моуриньо.
Жамоа сардори Лоренцо Пеллегрини икки марта огоҳлантиргани боис, ўйиндан ҳайдалди. У олтинчи турда Рим дербиси – “Лацио”га қарши учрашувни ўтказиб юбориши керак.
Фикрлар