Гальтье ПСЖ бош мураббийи сифатида қолмоқчи
ПСЖ бош мураббийи Кристоф Гальтье Лига 1нинг жорий мавсумида жамоанинг эрта чемпионлигидан сўнг журналистлар билан суҳбатлашди.
"Мен ПСЖда яна бир мавсум ўтказишга лойиқман деб ўйлайман. Қийин пайтда курсни сақлаб қолишга муваффақ бўлдим. Энди биз чемпионмиз, шунинг учун бу мавсумни омадсиз деб бўлмайди. Мен ишлашни давом эттиришга лойиқман, деб ўйлайман ”, - дея франциялик мутахассиснинг сўзларини келтиради "RMC Sport".
“Страсбур” билан ўйинда дуранг қайд этган парижликлар муддатидан аввал чемпионликни қўлга киритишди. Гальтье 2022 йилнинг июль ойидан буён ПСЖ бошқарувчиси ҳисобланади.
Фикрлар