"Ганновер-96" клуби бош мураббийи футболчиларига тамаки чекишга руҳсат беришини айтди

Германиянинг “Ганновер-96” клуби бош мураббийи Андре Брайтенрайтер қўл остидаги футболчиларнинг шахсий ҳаётидаги баъзи одатларига жиддий қарамаслиги ҳақида гапириб ўтди.

“Футболчилар ҳам инсон. Менимча жамоамда бирор бир чекувчи футболчи йўқ. Агар уларни орасида кимдир чекса ҳам, бу мени ҳавотирга солмайди. Бу борада мен жуда ҳам хотиржамман. Энг асосийси улар майдонда ўзларининг зиммасига юклатилган вазифани адо этишса бас”, - дейди Брайтенрайтер.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!