Гари Невилл: “Дембеле ёш болалардек ўйнади”
Аргентина финалда Францияни мағлуб қилиб, Жаҳон чемпионига айланди. Биринчи гол Лео Месси томонидан киритилди.
Футболчи пенальтини аниқ амалга ошириб, жамоасини олдинга олиб чиқди. Ўша вазиятда Усмон Дембеле ди Марияга нисбатан фол ишлатганди. Гари Невилл эса ҳолатга реакция билдирди.
“Бу ачинарли. Мен Дембелени биламан, лекин унинг қўпол хатоси... Ди Мария нима қилмоқчи эканлигини биласиз. У буни 10 йилдан бери қилаяпти. Усмон худди ёш болалардек ўйнади”, - деди “Манчестер Юнайтед” афсонаси.
Дешам 41-дақиқада “Барселона” вингерини ўйиндан олиб, унинг ўрнига Коло-Муанини майдонга туширди. 24 ёшли футболчи Францияга битта пенальти ишлаб берди.
Фикрлар