Гаттузо ўрнига Конте

“Челси” клуби собиқ бош мураббийи Антонио Конте фаолиятини яна А Серияда давом эттириши мумкин.

La Gazzetta dello Sport нашрининг хабар беришича “россонерилар” раҳбарияти жамоанинг амалдаги бош мураббийи Женнаро Гаттузони истеъфога чиқариб, ўрнига айнан Контени олиб келишмоқчи. Раҳбарият “Милан”нинг жорий мавсумда кўрсатаётган қониқарсиз натижаларидан норози бўлмоқда.

Маълумот учун, “Милан” А Сериянинг ўтган 6та туридан сўнг 6 очко тўплаган ҳолда 13-ўринни эгаллаб туришибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!