
Германия чемпиони "Барселона"га ўтишдан қўрқяпти
Леверкузеннинг "Байер" клуби ҳимоячиси Жонатан Та жорий мавсум якунида Испаниянинг "Барселона" клубига ўтиш фикридан қайтди.
Футболчи "Барселона"даги молиявий муаммолар сабаб Дани Олмо билан юз берган воқеа такрорланишидан хавотирда. Эслатиб ўтамиз, Дани Ольмо маълум вақт давомида Ла Лига томонидан молиявий чекловлар туфайли майдонга туша олмаган эди.
Sport.es нашрининг хабарига кўра, Жонатан Та ҳозирча вазиятни кузатишга қарор қилган ва май ойигача кутмоқчи. У клубнинг қарзлар билан боғлиқ ҳолати қандай эканлигини билмоқчи.
Жорий мавсумда ҳимоячи барча мусобақаларда 43 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 1 та голли узатма берди.
Унинг "Байер" билан амалдаги шартномаси 2025-йил 30-июнгача амал қилади. Футболчининг трансфер қиймати 30 миллион евро деб баҳоланган.
Comments