Германия терма жамоасини ким бошқариши керак?

Германия терма жамоаси собиқ футболчиси Михаэль Баллак айни пайтда “Ливерпуль”ни бошқараётган Юрген Клоппга мамлакат бош жамоасини топшириш кераклигини таъкидлади.

- Юрген “Ливерпуль”ни чўққига олиб чиқиб, совринлар сари етаклагани одамни ҳайратга солади. Дастлаб, Чемпионлар лигаси, мана энди Англия премьер-лигасида ғоилб чиқди.  Клопп ўз ўйинчиларидан фойда чиқара оладиган дунёдаги нг кучли уч нафар мураббийдан бири.

Нега энди ана шундай мураббий Германия терма жамоасини бошқармаслиги керак? Бу ерда битта масала бор. Бу Клоппнинг ўзи термада ишлашга рози бўлиши керак. Агар шундай қилса бунемис футболи учун ажойиб натижалар келтиради, - деди Баллак.

Юрген Клоппнинг ўзи яна бир неча йил давомида клублар миқёсида фаолият юритишини таъкилаган эди. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)