Германияда катта мусобақа старт олмоқда. Ўтган йилги турнир қандай ўтганди?

Бундан роппа-роса 1 йил олдин Германияда дунёнинг нуфузли шахмат турнирларидан бири "Freestyle Chess Grand Slam 2025" бўлиб ўтганди. Мусобоқа 7 февралдан 14 феврал оралиғида, "Chess 960 (Фишер Рандом)" қоидалари асосида ўтказилган бўлиб, унда Магнус Карлсен, Фабиано Каруана, Ҳикару Накамура, Гукеш Доммаражу каби дунёнинг энг кучли 10 нафар шахматчиси қатнашганди.

Турнир сўнггида германиялик ёш гроссмейстер Винсент Кеймер финалда кучли ўйин кўрсатиб тажрибали шахмат устаси Фабиано Каруанани мағлуб этади ва 25 очко эвазига чемпион бўлган эди.

Мукофот жамғармаси жами 750 мимг АҚШ долларни ташкил этган ва пул иштирокчиларни эгаллаган ўрнига қараб тақсимланганди, ғолиб 200 мимг АҚШ долларини қўлга киритганди.

Турнирда ўзбекистонлик гроссмейстерларнинг иштироки ҳақида гапирадиган бўлсак, Жавоҳир Синдаров ва Нодирбек Абдусатторов ушбу турнирнинг ҳам кашфиёти бўлган эди. Жавоҳир гуруҳ босқичида Магнус Карлсен устидан ғалаба қозонади аммо якунда, у 3-ўрин учун баҳсда Магнусга ютқазиб, 4-ўринни эгаллади ва 60 000 доллар ишлаб олди. Магнус 15 очко жамғарган ҳолда 3-ўринни , Синдаров эса 12 очко билан 4-ўринни эгаллайди. Нодирбек Абдусатторов эса 5-ўрин учун баҳсда Ҳикару Накамурага имкониятни бой бериб, турнирни 6-ўринда якунлади ва 40 000 доллар мукофот олди.

Шунингдек, 2026 йил январ ойида эълон қилинган хабарларга кўра, 13–15 февраль кунлари ҳам Вайсенхаусда "FIDE Freestyle Chess World Championship" мусобақаси режалаштирилган бўлиб, унда ўзбекистонлик Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров ҳам иштирок этади.

Ўтган йилги якуний турнир жадвали ва пул мукофотлари:

  1.Винсент Кеймер - 25 очко - 200 000 $
  2.Фабиано Каруана - 18 очко - 140 000 $
  3.Магнус Карлсен - 15 очко - 100 000 $
  4.Жавоҳир Синдаров - 12 очко - 60 000 $
  5.Ҳикару Накамура - 10 очко - 50 0000 $
  6.Нодирбек Абдусатторов - 8 очко - 40 000 $
  7.Алиреза Фироузжа - 6 очко - 30 000 $
  8.Доммаражу Гукеш - 4 очко - 20 000 $
  9.Левон Арониан - 2 очко - 12 500 $
  10.Владимир Федосеев - 1 очко - 7 500 $


Ҳожиакбар Норбўтаев

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!