Гэтжи Хабибга қарши октагонга кўтарилмоқчи

UFCнинг енгил вазн тоифасидаги жангчиси Жастин Гэтжи амалдаги чемпион Хабиб Нурмагомедовга қарши октагонга кўтарилишни истаётганини айтиб ўтди.

"Чемпионлик камари тўртга олча солгандек бўларди. Албатта, Хабиб Нурмагомедовга қарши жанг ўтказишга ҳаракат қиламан.

У кўп жанг ўтказмаслигини эълон қилди. Шунинг учун, фаолиятини якунламасидан, у билан октагонга кўтарилишни истайман.

У билан қафасда жанг қилмоқчи эмас эдим. Агар у мени калтаклашни хоҳласа, унда октагон марказига чиқишига тўғри келади," - деди Гэтжи.